Namangan sh. Ozodlik k. 14-uy (8 369) 227-19-07

  •  
  •  
  •  

    “IXTISOSLASHGAN AVTO SAVDO INVEST” масъулияти чекланган жамияти Наманган шахри Озодлик кўчаси 14-уйда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва давлат рўйхатидан ўтказилган Низомига асосан давлат ва нодавлат мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг автомототранспорт воситалари хамда бошқа мол-мулклар (кўчмас мулклар бундан мустасно)ни шартнома асосида аукцион савдоларини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 379, 380, 381-моддалари ва бошқа амалдаги қонун хужжатлари талабларига мувофиқ ташкиллаштиришга ва ўтказишга ихтисослашган. Шунингдек, савдоларни ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларнинг ошкоралигини таъминлаш ва уларни оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоғида кенг миқёсда ёритиш, факторинг, консалтинг ва ахборот хизматларини кўрсатади.     

Жамиятда оммавий савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича малака сертификатларига, сохада кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган мутахассислар, савдолар ўтказиш учун савдо зали, замонавий оргтехника жихозлари мавжуд бўлиб, буюртмачиларга малакали ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.     

Жамият томонидан ўтказилган аукцион савдоси натижалари бўйича алохида тартиб рақамига эга бўлган, муҳофазаланган ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙХХ бош бошқармаси томонидан рўйхатга олинган бланка ғолиб харидор номига расмийлаштириб берилади ҳамда нотариус тасдиғидан ўтказишни талаб қилинмайди.     

Савдоларнинг амалдаги қонунчилик хужжатлари талабларига мувофиқ Сиз учун фойдали ва қулай тарзда ташкил этилиши ва ўтказилишини кафолатлаймиз.